"UFC 331" – унутилмас оқшомга айланди!

  • 21.09.2026 02:04
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон вақти билан 20 сентябр эрталабки соат 04:00 бошланган "UFC 331" турнири мухлисларнинг хотирасида муҳрланиб қолди. Энг орзуқиб кутилган икки марказий жанг таҳлилини қуйида ўқишингиз мумкин.

Марказий тўқнашув: Александр Пантожа - Жошуа Ван.

Биринчи раундни Пантожа кутилганидан кўра шижоатлироқ бошлади. Зарбалари кучли, ҳаракатчанлиги юқори эди. Ушбу раундда Александр рақибини икки бор тейкдаун қилишни уддалади ва партерда 2 дақиқа 25 сония ушлуб тура олди. Тотал устунлик Пантожа томонида эди. 

Иккинчи раундда ҳар икки иқтидор ҳам бир-биридан қолишмади, аммо Ван бироз ёрқинроқ кўринди.

Учинчи раундда эса устунлик секин-аста Жошуанинг қўлига ўта бошлади. Мьянма вакили мураббийларининг ёрдами билан тейкдаунлардан қандай ҳимояланишни ўрганиб олди ва Александрнинг кўплаб уринишларини кўкка совурди. 

Тўртинчи раунд Ван бироз бўшашди ва яна Пантожа рақибини партерга олиб ўтиб, қарийб 3 дақиқа назоратда ушлади ва очколар бўйича устунликка эришди.

Бешинчи раундда келиб, Жошуа Александрни яхшигина "савалади". Нокаутга яқинлашди, аммо ҳакам жангни тўхтатмади, Пантожа эса ўзига келиб олди ва давом этди.  Якунда амалдаги чемпион ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, камарини иккинчи бор мувафаққиятли ҳимоя қилди. 

Иккинчи марказий жанг: Арман Царукиян - Маурисио Руффи.

Барча интиқлик билан кутган баҳс узоққа чўзилмади. Арман аввал тейкдаунга уринди, панжара ёнида - клинчда рақибини партерга олиб ўтишга уринди ва Руффини ҳам чарчатиб, ҳам чалғитиб олди. Маурисио бир тарафини ҳимоя қиламан, деб иккинчи тарафини очиб қўйиши ҳақидаги ҳаёлга чалғиди ва тўсатдан Царукяннинг тирсак зарбаларига дуч келиб, нокаутга учради. Шу лаҳзада эса 1 раунд тугашига атига 5 сония қолган эди... 

Азизбек ҒОЗИЙ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!