UFC жангчисининг мағлубиятсиз рекорди қайта тикланди

  • 08.01.2026 15:44
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC ярим ўрта вазн тоифасининг тўртинчи рақамли жангчиси Майкл Моралес яна 19–0 рекордга эга бўлди.

Tecno

Эквадорлик таниқли жангчи яқин кунларда катта муҳокамалар марказида қолган эди. Бунга сабаб, ММА бўйича статистика юритувчи "Tapology" нашри 2017 йилга оид видеоязувга таянилган ҳолда Моралеснинг рекордига ўзгартириш киритиб, унга битта ғалаба ва битта муддатидан аввалги мағлубиятни қўшгани бўлди.

Ушбу қарор мухлислар орасида кескин баҳсларга сабаб бўлди. Масалага доир "Sherdog" — ММА статистикаси борасида энг ишончли манбалардан бири — расмий баёнот берганидан сўнг, "Tapology" ўз позициясини қайта кўриб чиқди. Натижада нашр аввалги қарорини бекор қилди ва Моралеснинг рекордини 19-0 ҳолатига қайтарди, шу билан бирга жангчидан ва бутун ММА жамоатчилигидан узр сўради.

"Tapology"нинг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида қуйидагича бўлди:

"Биз аввалги қароримизни бекор қиламиз ва мазкур жангларни кўргазмали, деб ҳисоблаймиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – адолат.

2023 йиллар атрофида шаклланган мезонларни 2017 йилда ўтган мусобақага қўллаш ноҳақлик ва мантиқсизлик. 

Шу боис, бу жангларни профессионал тоифага киритиб, хатога йўл қўйганимизни тан оламиз. Юзага келган шов-шув учун узр сўраймиз ва билдирилган фикрлар учун миннатдорлик изҳор этамиз."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!