UFC Кайла Харрисон ва Аманда Нуньес ўртасидаги жангни сақлаб қолди

  • 15.01.2026 13:53
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бироз аввал америкалик Кайла Харрисон бўйнидан жароҳат олгани боис "UFC 324" турнирида иштирок эта олмаслигини маълум қилгандик.

Tecno

Шундан сўнг, захира жангчиси сифатида бразилиялик Норма Дюмонт ҳамюрти Аманда Нуньесга қарши октагонга кўтарилиш таклифини берди. Бироқ UFC раҳбаряти мазкур таклифни рад этди ва Харрисон ҳамда Нуньес ўртасидаги тўқнашувни бошқа санага кўчирди. Бу ҳақда "CBS Sports" маълум қилмоқда. Хабарлар кўра, ушбу баҳс 2026 йилнинг охирида ўтказилади.

Маълумот учун, Харрисон тез орада умуртқа поғонасининг бўйин қисмидаги диск чуррасини олиб ташлаш учун операция қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!