UFC мухлислари учун хушхабар!

  • 7 декабрь, 2021, 16:09
  • 0
  • MMA

12 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile" аренада ММА бўйича навбатдаги UFC 269 турнири бўлиб ўтади.

Турнирнинг асосий жангида амалдаги чемпион бразилиялик Чарльз Оливейра енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони америкалик Дастин Порье билан UFC чемпиони унвони учун курашади.

Шунингдек, асосий жанглардан яна бирида амалдаги чемпион бразилиялик Аманда Нуньес америкалик Жулианна Пеня билан аёллар ўртасида енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун тўқнаш келади.

Даставвал, мазкур жанг шу йилнинг август ойида UFC 265 доирасида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Нунеснинг COVID-19 тести ижобий чиққани сабабли жанг қолдирилганди.

Томошабинларнинг катта қизиқиши ва мурожаатларини инобатга олиб, "UZREPORT TV" телеканали мусобақани Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш учун эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритди.

UFC 269 турниридан тўғридан-тўғри трансляция "UZREPORT TV" телеканалида Тошкент вақти билан 12-декабр куни тонгда бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда UFC 269 да асосий ва дастлабки кардлар 9 та жангдан иборат.

Асосий кард:

Чарльз Оливейра - Дастин Порье;

Аманда Нуньес - Жулианна Пеня;

Жефф Нил - Сантяго Понзиниббио;

Кай Кара-Франс - Коди Гарбрандт;

Раулиан Пейве - Шон О'Мелли.

Дастлабки кард:

Жош Эмметт - Ден Иге;

Педро Мунёс - Доминик Круз;

Августо Сакаи - Таи Туиваса;

Жордан Райт - Бруно Силва.

"Uzreport TV" телеканалида UFC 269 турнирини жонли эфирда томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!