UFC Осиёга юришини бошлади
Ads

2019 йилда UFC Хитойнинг Шанҳай шаҳрида янги машғулотлар залини барпо этишни режалаштирмоқда.

Промоушен вице-президенти Джеймс Кимболл хабар беришича, ушбу марказ номи "UFC Performance Institute" бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, бинонинг нархи 13 миллион долларга тенг .

Шанхайдаги "UFC Performance Institute" Ҳитой ва Шарқий Осиё мамлакатларидан бўлган ММА жангчиларига профессионал даражага кўтарилиш учун катта база бўлади.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу марказ, UFCнинг минтақадаги асосий маркази ва жанглар ўтказиладиган арена бўлиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи UFC Performance Institute 2017 йилда Лас-Вегасда барпо этилганди.