UFC пандемияга қарамай май ойида бир неча турнир ўтказмоқчи

UFC президенти Дэйна Уайт промоушеннинг май ойидаги режалари ҳақида ўз фикрини билдирди. 

- Лас-Вегасдаги UFC офисининг яқинида APEX биносини қуриб битказдик. Кейинги ойдан жанглар ўша ерда ташкиллаштирилиб, тўғридан-тўғри эфирга узатилади, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради bloodyelbow.com нашри.

Маълумот учун, аввалроқ APEX биносида Dana White’s Contender Series турнири ўтказилганди.

Илгарироқ тарқалган хабарларга кўра, UFC 249 турнири 9 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Ушбу мусобақанинг асосий жанги вақтинчалик чемпионлик камари учун Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!