UFC собиқ чемпиони суд жараёни олдидан психиатрия текширувидан ўтади

  • 14 октябрь, 21:46
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Би Жей Пенн суд ишларини давом эттиришдан аввал психиатрия баҳоловидан ўтиши керак бўлади. Судя Питер Кубота 8 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисда жангчининг руҳий ҳолатига шубҳа билдиргани сабабли ишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда "ММА Fighting" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Пенннинг руҳий ҳолатини баҳолаш Гавайидаги катталар учун мўлжалланган руҳий саломатлик бўлимида ўтказилади. Кейинги суд мажлиси 2025 йил 9 январга белгиланган.

Агар психиатр Пеннни суд жараёнини тушунишга ёки ўз ҳимоясида иштирок этишга лаёқациз деб топса, суд жангчини тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида тавсия бериши мумкин.

Текширув Пенн рози бўлмаган тақдирда ҳам мажбуран ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!