UFC собиқ чемпиони: "Хамзат Чимаев мен билан жангдан бош тортди"

  • 29 январь, 15:20
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Ўрта вазн тоифасида (84 кг) UFC собиқ чемпиони Люк Рокхолд чеченистонлик Хамзат Чимаевга ташланган "вызов" ҳақида гапирди. Жангчининг сўзларига кўра, бу воқеа 2022 йилда содир бўлган.

“Хамзатга жанг таклиф қилдим. Бу "UFC 278" турнири олдидан бўлиши керак эди. Матчмейкерлар Чимаев билан тўқнашувимизни уюштиришга ҳаракат қилди, бироқ чечен жанг қилишни истамади" - дея Рокхолднинг сўзларини келтирди "BJ Penn" портали.

Эслатиб ўтамиз, Люк Рокхолд охирги бор "UFC 278" турнирида Пауло Костага ҳакамларнинг якдил қарор билан ютқазганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!