"UFC Вегас 49" турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишинг!

  • 27 Feb 15:13
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бугун тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри "UFC Вегас 49" турнирига мезбонлик қилди. Марказий жанг енгил вазн (70.3 кг) тоифасида бўлиб, унда чемпионликка даъвогарлардан бири россиялик Ислам Махачев АҚШ вакили Бобби Грин билан тўқнаш келди. Ушбу қарама-қаршилик 1-раунднинг ўзидаёқ якунига етди. Жангда катта устунлик билан ҳаракат қилган Махачев техник нокаут билан рақибини мағлуб этди. 

Tecno

Шунингдек, яна бир қатор шиддатли ўтган жангларнинг гувоҳига айландик. Қуйида, барча натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Асосий кард:

Веллингтон Турман (Бразилия) - Мишу Циркунов (Латвия) - Турман 2-раундда "армбар" услуби билан ғалаба қозонди. 

Присцила Качоэйра (Бразилия) - Жи Йон Ким (Жанубий Корея) -  Качоэйра очколарга кўра (29-28, 29-28, 29-28) ғалаба қозонди.

Арман Царукян (Арманистон) - Йоэля Альварес (Испания) -  Царукян 2-раундда техник нокаут билан ғалабага эришди. 

Армен Петросян (Арманистон) - Грегори Родригес (Бразилия) -  Петросян очколарга кўра (29-28, 28-29, 30-27) ғолиб чиқди.

Прелим кард: 

Игнасио Бахамондес (Чили) - Жу Ронг (Хитой) - Бахомандес 3-раундда "гильотина" услуби билан зафар қучди. 

Жозиане Нунес (Бразилия) - Рамону Паскуаль (Филиппин) - Нунес очколарга кўра (30-27, 30-27, 30-26) ғалаба қозонди. 

Терренс Маккинни (АҚШ) - Фареса Зиам (Франция) – Маккини 1-раундда бўғиш услуби эвазига ғолиб чиқди.  

Жонатан Мартинес - Алехандро Перес - Мартинес очколар ҳисобида (29-28, 29-28, 30-27) ғолиб чиқди.

Рамиз Брахимаж (АҚШ) - Майкла Гиллмор (АҚШ)- Брахимаж 1-раундда бўғиш услуби билан муваффақиятга эришди 

Карлос Эрнандес (АҚШ) - Виктора Альтамирано (АҚШ) - Эрнандес ҳакамлар қарорига кўра (28-29, 30-27, 29-28) зафар қучди.

Comments

You must be logged in to commet!