UFC: Хабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби расман таcдиқланди (видео)
Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедов ўзининг навбатдаги жангини 4 март куни америкалик Тони Фергюсонга қарши ўтказади.
Мазкур тўқнашув UFC 209 мусобақаси доирасида Лас-Вегасда ташкил қилинади. Mmafighting нашри тарқатгн хабарга кўра, томонларнинг расмий вакиллари шартнома имзолашган.
Келишувга кўра, жанг 5 раунд давом этади. Жанг ғолиби енгил вазн тоифасининг вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритади. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида Нурмагомедов тайёргарликни бошлаш мақсадида жамоаси билан АҚШга жўнаб кетган.
– Дўстларимиз билан АҚШга учамиз. Барча жанглар март ойида. Насиб қилса фақат ғалабани қўлга киритамиз, – деб ёзади Хабиб ўз твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу камарга ирландиялик Конор МакГрегор тўлиқ эгалик қилмоқда.
Қуйида жанг анонси билан танишинг:
Фикрлар