UFC январь ойидаги энг яхши жангни эълон қилди!

  • 31 январь, 12:26
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Дунёга машҳур промоушен - UFC январь ойидаги энг яхши жангни маълум қилди.

Унга кўра, 18 январь куни "UFC 311" турнирида бўлиб ўтган Мераб Двалишвили ва Умар Нурмагомедов тўқнашуви "ой жанги" дея эътироф этилди.

Маълумот учун, ушбу қарама-қаршиликда амалдаги UFC чемпиони Двалишвили очколар эвазига Умардан устун келди ва камарини ўзида сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!