UFC юлдузи фалажга учрашига бир баҳия қолди!

  • 21.01.2026 09:40
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, америкалик Кайла Харрисон ва бразилиялик Аманда Нуньес ўртасидаги чемпионлик жанги 24 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Кайла бўйин умуртқасидаги жароҳат сабаб баҳсдан ечилганди. Бугун таниқли менежер Али Абдель-Азиз Харрисоннинг жароҳати спортчига жиддий хавф туғдирганини ошкор қилди.

Tecno

"Кайла ҳатто қўлини ҳам кўтара олмади. Унга укол қилишди, бир дунё дори беришди, аммо ҳеч нарса ёрдам бермади. Кейин UFC уни Нью-Йоркка жўнатди ва шифокорлар спорчини дарҳол операция қилиш кераклигини айтди... Агар операция ўтказилмаганида, Харрисон фалажга учраши мумкин эди", - деди менежер.

Шунингдек, Абдель-Азизнинг сўзларига кўра, бўйин жароҳати Кайлани узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган сурункали муаммо ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!