Уилшер ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши футболчини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Жек Уилшер у билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Уилшер Англия терма жамоасида бирга тўп тепган Уэйн Рунини танлади.

«Мен билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи? Уэйн Руни», — дея Уилшернинг сўзларини The Touchline келтирмоқда.

Жек Уилшер Англия терма жамоаси сафида 34 та учрашувда майдонга тушган. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи 2 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Уэйн Руни эса Англия миллий жамоаси сафида 120 та учрашув ўтказиб, 53 та гол урган ва 21 та голли узатма амалга оширган.

Клублар миқёсидаги фаолияти давомида Руни «Эвертон», «Манчестер Юнайтед», «Ди Си Юнайтед» ва «Дерби» шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!