
Уильямс "Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги танловини амалга оширди
"Атлетик" вингери Нико Уильямс келажаги борасида қарор қабул қилди. "Mundo Deportivo" тарқатган маълумотга кўра, 22 ёшли футболчи айнан "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда ва бу борада каталонияликларга устуворлик бермоқда.
Гарчи Мюнхеннинг "Бавария"си ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилса-да, Уильямс ўзини каталонияликлар услубига мос деб ҳисобламоқда. У "Атлетик"нинг шартнома узайтириш бўйича яхши таклифини қабул қилмасликка қарор қилган ва жамоа уни қўйиб юборишини истамоқда.
Бундан ташқари, испаниялик ҳужумчига Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, футболчининг акаси Иньяки Уильямс ҳам укасини жамоада олиб қолмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.
Аввалроқ хабар берилишича, футболчининг амалдаги шартномасида 58 миллион евролик компенсация банд қилинган.
Фикрлар