Украина жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) матбуот хизмати Украина 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун даъвогарлар рўйхатига қайтиши мумкинлигини маълум қилди.

"Испания ва Португалия федерациялари Украина футбол ассоциацияси ва унинг президенти тўртта давлат биргаликда номзодлик киритиш учун ҳозирда дуч келаётган қийинчиликларни енгиб ўтишига умид қилмоқда", - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания ва Португалия билан қўшма аризада Украина ўрнини Марокаш эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!