Украиналик футболчи дебют учрашувидаёқ АПЛда рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Украиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Михаил Мудрик “Челси”даги дебют учрашувида ўзига хос муваффақиятга эришди.

Opta статистик порталининг маълумотларига кўра, соатига 36,63 километр тезликка эришган украиналик футболчи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги энг юқори тезликни қайд этган ўйинчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Мудрик “Челси”даги дебют учрашувини "Энфилд"да "Ливерпуль"га қарши ўтказди. Ярим ҳимоячи 57-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Аввалроқ Мудрик “Челси”га эмас, Лондоннинг бошқа клуби – ҳозирда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Арсенал”га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Шунга қарамай, "аристократлар" украиналик футболчи учун пойгада ғалаба қозонишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!