Украиналик теннисчи нега россиялик рақибига қўл узатмаганини айтди

  • 08 Mar 13:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Tennis
BEPUL PROPAN

Украиналик теннисчи Марта Костюк Остинда бўлиб ўтган ATX Open турнири финалида қозонган ғалабасидан сўнг россиялик рақиби Варвара Грачева билан қўл бериб кўришмаганини изоҳлади. Айтиш керакки, украиналик теннисчи ушбу финалда россиялик рақибидан 6:3, 7:5 ҳисобида устун келди.

“Менинг бу ҳаракатларим олдиндан режалаштирилган эди. Финалдан олдин WТА вакиллари билан суҳбат бўлди, улар тақдирлаш маросими, фотосессия ва ҳоказоларни қандай хоҳлашимни сўрашди. Мен дарҳол қўл бериб кўришмаслигимни, суратга тушмаслигимни огоҳлантирдим, шунинг учун улар бунга тайёр эди. Бу уларни ажаблантирмади.

Варвара шахсан ёки оммавий равишда [Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини] қораламади, бу эса мен учун у ҳозир содир бўлаётган воқеаларни қўллаб-қувватлашини билдиради", - деди Костюк.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Bek 56
08/03/2023 17:36
Жуда ту'гри ва маъноли су'з лар