Улар Абдуқодир Ҳусановни танлашди!
Франция чемпионатининг 14-турида “Ланс” ўз майдонида “Монпелье” футболчиларини қабул қилиб, рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонларнинг ғалабасини кўп жиҳатдан марказий ҳимоячилар – Абдуқодир Ҳусанов ва Кевин Дансонинг бехато ўйини таъминлади.
Ўзбек футболчиси биринчи бўлим охирларида “Монпелье” дарвозаси ишғол қилинган ҳужумни бошлаб берди ва жамоадоши Реби Лабо ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Амалда айнан мана шу гол учрашув тақдирини лансликлар фойдасига ҳал қилди.
Ушбу баҳсдан кейин lensois.com сайти мухлислар ўртасида сўров ўтказиб, “Ланс”нинг учрашувдаги энг яхши ўйинчисини аниқлади.
Сўровнома натижасида Абдуқодир Ҳусанов яна беллашувнинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлди.
Овоз бериш якунлари қуйидагича кўриниш олди:
Абдуқодир Ҳусанов : 51,95 фоиз.
Брис Самба: 28,01 фоиз.
Реми Лабо-Ласкари: 8,83 фоиз.
Кевин Дансо : 4,07 фоиз.
Бошқалар: 3 фоиздан кам.
LENSOIS.COM изоҳи:
Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда еттинчи маротаба учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида танланди. Кевин Дансо билан бирга ҳимоя марказини эгаллаган ўзбек легионери бехато ўйнади. Бундан ташқари, учрашувда дарвозабон Брис Самбанинг ҳам ўрнини эгаллади. Самба “Монпелье” футболчиси зарбасини қайтариб, майдонга йиқилди, такрорий зарбани Ҳусанов боши билан қайтариб юборди ва тўпнинг бўш қолган дарвозага кириб кетишига йўл қўймади.
Шунингдек, “Ланс” мухлислари ҳам сўровнома натижалари ва Ҳусановнинг ўйини бўйича ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.
Sports.uz портали уларнинг муносабатини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
KALENSMUENDO:
Ҳусанов ҳақиқатдан замонавий ҳимоячига хос барча хислатларни ўзида мужассам қилган. У ҳали “Ланс”далигида ундай фойдаланиб қолишимиз керак. Унинг ўсиб бораётганини кўриш мамнуният бағишлайди.
BASS62:
Абдуқодирнинг камчилигини топиш қийин. У тезкор, шиддатли, тўп билан эркин муомала қилади, зарбаси зўр ва узоқ масофага аниқ пас узатади.
SYL1362:
Ҳусановнинг ўйинларидан баҳра олайлик. Абдуқодир ўзига берилган кичик имкониятдан максимал даражада фойдаланиб қолди. Жуда тез ўзди ва муҳим ўйинчига айланди.
Мен Ҳусанов узоқдан зарба йўллаб ёки бурчакдан тўп узатилган олдинга ўтиб, гол уришини жуда хоҳлайман. Бу биз мухлислар учун жуда яхши хайрлашув совғаси бўларди. Чунки барибир уни катта сумма эвазига биздан олиб кетадиган гранд клублар топилади.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзидан бери “Ланс”да ўйнаб келмоқда. Дабют мавсумида жами 15 та ўйин ўтказган ҳамюртимиз янги чемпионатда мунтазам бошланғич таркибда майдонга тушяпти.
20 ёшли ҳимоячи бу йил сентябрь ва октябрь ойларида жамоасининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Танловда ноябрь ойида иккинчи ўринни эгаллади. Агар ПСЖ билан бўлган баҳсда қизил карточка олмаганида, қаторасига учинчи ой ҳам лансликларнинг қаҳрамонига айланган бўларди.
Фикрлар