Ҳусановнинг мухлисларига ёқадиган хабар!
Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ишончли ва шиддатли ўйинлари билан Франция чемпионатининг ҳақиқий кашфиётига айланди.
Европанинг “топ-5” чемпионатларидан ўндан зиёд кучли клублар ҳамюртимизни трансфер нишони сифатида белгилагани бежиз эмас, албатта. Легионеримиз ёш бўлишига қарамай, мавсум бошидан бери барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда.
Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Ланс” ва “Монпелье” ўртасидаги беллашувни ҳам ўзбек футболчиси юқори савияда ўтказди.
Учрашув таҳлили билан шуғулланаётган экспертлар ва футбол манбалари Абдуқодир Ҳусановнинг ўйин даражасини алоҳида эътироф этмоқда.
Бир неча манбалар – хусусан, le11hdf.fr портали ҳамюртимизни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топди. Бу портал эксперти Ромен Пешоннинг таҳлилида ўз аксини топди.
Sports.uz портали тажрибали мутахассиснинг қуйидаги таҳлилини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади:
Учрашувнинг энг яхши футболчиси – Абдуқодир Ҳусанов
Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет учрашувларни бир хил, яъни юқори савияда ўтказмоқда. Ўзбек футболчиси “Монпелье”га қарши учрашувда ўз позициясида эркин ва жуда ишончли ўйнади. “Ланс”нинг биринчи голи урилган вазиятда Абдуқодир Ҳусанов вазиятга ўз вақтида аралашди ва тўпни олиб, самарали ҳужумни бошлаб берди.
Жамоадошларининг уринишларини Реми Лабо Ласкари аниқ зарба билан якунлаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ҳусанов “Монпелье”нинг бир неча кескин қарши ҳужумларини қайтаришда ҳам жонбозлик кўрсатди. Ўйиннинг иккинчи ярми, яъни 75-дақиқада Теджи Саванье зарбасини қайтариш учун дарвозабондек ўйнашига тўғри келди.
Абдуқодир рақиблар учун ўтиб бўлмас деворга айланиб қолди.
Қониқарли ўйнаган футболчилар – Брис Самба ва Кевин Дансо
Брис Самда умуман олганда иккита сейв намойиш қилди. Бироқ 70-дақиқада Теджи Саванье яқин масофадан кучли зарба берган вазияида Самба жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Бир неча дақиқадан кейин Иссиага Силла лансликлар посбонига тўқнаш келди. Бу вазиятда ҳам Брис бехато ўйнади.
Яқингача “ланс”нинг марказий ҳимоячи Франция чемпионатида энг кучлиси бўлиб турган эди. Абдуқодир Ҳусановнинг таркибга қайтиб, Кевин Дансо билан лиганинг энг мустаҳкам ҳимоя жуфтлиги ни қайта тиклади.
Австриялик ҳимоячи ноябрда ўйинида кузатилган пасайишдан кейин яна ўз даражасига чиқиб олди. Учрашув давомида рақибнинг 15 та ҳужумидан 11 тасини қайтаришга эришди. Гарчи майдон ичкарисидан ҳужум бошлашда Дансонинг самарадорлиги ва аниқлиги бироз паст бўлса-да, бу кўрсаткичлар умумий ўйин савиясига салбий таъсир кўрсатаётгани йўқ.
Ишончни оқламаган футболчи – Энди Диуф
Мураббийлар штаби Нил Ал-Айнауига қараганда Энди Диуфга кўпроқ ишонч билдираётган эди. Лекин “Монпелье” билан бўлган учрашувда бу ўйинчига аниқлик етишмади. Рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга уста ҳисобланган Энди Диуф бу гал ўз устунлигини намойиш қила олмади. У рақиб ҳимоячилари билан тўққиз маротаба курашга киришда ва шулардан саккизтасида имкониятни бой берди, бирор маробата рақибни алдаб ўтолмади. Рақиб устунлик қилган ҳолатлар тўрт маротаба ўйин қоидасини бузди.
Нуфузли портал – le11hdf.fr экспертлари “Ланс” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади:
Самба (7 балл) – Франковски (4 балл), Дансо (7 балл), Ҳусанов (7 балл), Медина (6 балл) – Томассон (6 балл), Диуф (4 балл) – Зарури (5 балл), Фульджини (5 балл), Лабо-Ласкари (6 балл) – Нзола (5 балл).
Бош мураббий ғалабадан кейин Ҳусанов ҳақида нималар деди?
“Рома”: Аргентиналик юлдуз Шомуродовдан зўр эмас!
Фикрлар