Улар Бразилияни жаҳон чемпионатига олиб чиқиши керак

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида ноябрда бўладиган учрашувлар учун таклиф қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Бразилияликлар 12 ноябрь куни ўз майдонида Венесуэлани қабул қилади ва 17 ноябрь куни сафарда Уругвай меҳмони бўлади.

Тите икки ўйинга қуйидаги футболчиларни чақиртирди.

Дарвозабонлар: Алиссон, Вевертон, Эдерсон.

Ҳимоячилар: Данило, Габриэль Менино, Ренан Лоди, Алекс Теллес, Тьягу Силва, Маркиньос, Эдер Милитао, Родриго Кайо.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Фабиньо, Артур, Дуглас Луис, Рибейро, Коутиньо, Эвертон.

Ҳужумчилар: Неймар, Габриэль Жезус, Винисиус, Фирмино, Ришарлисон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)