Улар келажак юлдузига айланмоқда

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали пандемияга қарамасдан, ишончли ўйинлари туфайли юлдузга айланаётган ва 2020 йилда трансфер суммаси кескин кўтарилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, биринчи поғонада Бундеслига ва Чемпионлар лигаси ғолиби Альфонса Дэвис қайд этилди. 19 ёшли футболчининг трансфери 49,5 миллион фунтга кўтарилиб, айни пайтда 72 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Нархи ошган футболчилар ўнлиги ва уларнинг трансферига қўшилган суммалар билан танишинг:

  1. Альфонсо Дэвис, «Бавария» — 49,50 млн фунт қўшилди.
  1. Ансу Фати, «Барселона» — 36 млн.
  1. Эрлинг Холанд, «Боруссия» Д — 31,5 млн.
  1. Лукас Окампос, «Севилья» — 22,5 млн.
  1. Диего Карлос, «Севилья» — 22,5 млн.
  1. Ренан Лоди, «Атлетико» — 22,5 млн.
  1. Мейсон Гринвуд, «Манчестер Юнайтед» — 22,5 млн.
  1. Алессандро Бастони, «Интер» — 19,8 млн.
  1. Букайо Сака, «Арсенал» — 19,8 млн.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)