Улар кўчада ётганини кўриб йиғладим. Футболчи 80 кишига Каталониядан уй олиб берди

Журналистлар “Монако” футболчиси Кейта Бальдедан карантин даврида Каталония кўчаларида яшаётган 80 нафар сенегаллик ишчига уй олиб бергани ҳақида сўради.

- Гап мен ҳақимда эмас, балки тўғри иш қилиш ҳақида. Мен ижтимоий тармоқлар орқали менинг шаҳрим яқинидаги сенегаллик ишчилар кўчада ётганини кўрдим. Мен ҳар доим ҳам йиғлайвермайман. Лекин бу гал кўз ёшларини тутиб туролмади. Кейин ўзим бу муаммони ҳал қилишга киришдим. Тўғри қарор қилишга мажбур эдим, - деди Кейта.

Сенегаллик футболчи жорий мавсумда “Монако” сафида 21 та учрашувда 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!