Улар Роналдунинг йўқлигини билдирмайди

“Ювентус” ўтган ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юборганидан кейин тўпурар ҳужумчи танқислигига дуч келди. Турин клубининг ҳозирги ҳужумчилари Альваро Мората, Пауло Дибала, Мозйе Кен кутилган самарадорликни намойиш эта олмаяпти.

Бош мураббий Массимилиано Аллегри ўзи ёқтирмаган Роналдунинг йўқлигини билдирмаслик учун бир неча ўйинчиларни нишонга олди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Аллегри биринчи навбатда “Валенсия” ҳужумчиси Макси Гомесни “Ювентус”га олиб келишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, туринлик рўйхатида “Зенит” тўпурари Сардор Азмун ва “Барселона”дан кетиш пайида юрган Мемфис Депай ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!