Улардан бирини олиш шарт! "Челси" қишки трансфер уч уч футболчини танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» марказий ярим ҳимоячи изламоқда. Манбаларга кўра, «Челси» учун қишки трансфер ойнасидаги энг устувор вазифа Энцо Фернандесга муносиб ўринбосар топиш бўлади. 

Аргентина терма жамоаси аъзоси ёзги трансферлар якунига яқин «Манчестер Сити»га 125 миллион евро эвазига сотилган эди.

Ҳозирча лондонликлар аниқ бир номзодда тўхталишмаган. Қишда клуб бир нечта вариантни кўриб чиқиши кутилмоқда: «Монако» ярим ҳимоячиси Ламина Камара, «Фулхэм» футболчиси Сандер Берге ва «Рома» аъзоси Ману Коне шулар жумласидан. Ёзда «Челси» Камара билан шартнома имзолашга жуда яқин келгани, аммо келишув сўнгги дақиқаларда амалга ошмай қолгани хабар қилинган эди.

Ўтган турда Англия Премьер-лигасида «Челси» сафарда «Арсенал»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Уч турдан сўнг «аристократлар» олти очко жамғарган ва Премьер-лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!