Улгурсанг олиб қол! Супертўпурар арзонлашган нархда сотилади

  • 4 декабрь, 07:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Серу Гирасси Европанинг қатор клублари нишонида турибди. Унинг дортмундликлар билан тузган шартномасида тўпурарни 2026 йилнинг ёзида 50 миллион еврога олиш имконини берадиган банд кучга киради.

Tecno

Бу банднинг ўзига хос жиҳати  шундан иборатки, сумма фақатгина бир неча клублар учун амал қилади.

Sky Sport Germany нашрининг ёзишича, ушбу рўйхатга Испаниядан “Реал”, “Барселона”, Англиядан “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” киритилган.

29 ёшли Гирасси футболчи сифатида нуфузли совринларни ютишни истайди, шунинг учун келажагидаги қарорини “Боруссия”нинг мавсум охиридаги натижаларига қараб қарор қабул қилади ва фақат топ-клубга ўтишни кўриб чиқади.

Гирасси аввалроқ “Ал-Ҳилол”нинг йилига 20 миллион евро маош кўрсатилган таклифини қабул қилмаган эди.

Жорий мавсумда Гирасси барча турнирларда 17 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!