Улуғбек Бақоев: Бу йил чемпионатимиз шиддатли ўтди

"Аввало “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалабаси ва Ўзбекистон чемпионати Pepsi Суперлигасида бронза медаль соҳиби бўлгани билан табриклайман. Ушбу йил жуда шиддатли чемпионат бўлди десам адашмайман.

Шунингдек барча мухлисларга бизни йил мобайнида қўллаб қувватлаб туришгани, яхши–ёмон натижали кунларда жамоани ёлғиз қолдиришмагани учун шахсан ўз номимдан ва жамоа ҳамда мураббий, раҳбарлар номидан уларга миннатдорчилик билдираман ҳамда келгусида уларга ва барчага омад тилаб қоламан", – деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди "Бухоро" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!