Улуғбек Бақоев: Ҳали қилинадиган ишлар кўп
"Кетма-кет 3 мағлубиятдан сўнг йигитларда бироз ўзларига ишонч йўқолган эди. Шу сабабдан ҳам бугун яхши натижа қайд этишимиз шарт эди. Йигитларга борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат. Мухлисларга ҳам ажойиб қўллаб-қувватлашгани учун ташаккур.
Бугун олдинга қадам ташлай олдик, деб ўйлайман. Лекин ҳали олдимизда турган қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Энди бор диққат-эътиборимизни навбатдаги учрашувга қаратамиз", - деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди "Сўғдиёна" матбуот хизмати.
Фикрлар