Улуғбек Бақоев келгуси мавсум
Ads

Аввал хабар берганимиздек бугун Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди. Жумладан, "Металлург" майдонига сафар қилган "Бухоро" кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзганини айтди.

"Бевосита мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам у иккиёқлама таасссурот қолдирди. Жамоамизда кўтарилишлар ҳам, пасайишлар ҳам кузатилди. Энг асосийси кучлилар қаторидан жой эгалладик.
Мана бугунги ўйин билан 2018 йилги чемпионат якунига етди. Мен учун мураббий сифатида иккинчи мавсум бўлди. Жамоам билан бу йил ҳам ўтган йилдаги каби 6-ўринни эгалладик. Бу йилги чемпионат ўзига яраша қизиқ ва шиддатли ўтди дейиш мумкин. Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, раҳбариятга ҳамда футболчиларимга ва клуб ходимларига ташшакур дейман. Ўзимга келсак, мураббийлик соҳасида яна кўпроқ изланишим ўқишим керак деб ҳисоблайман. Шу сабабли бугун жамоа бош мураббийлигидан бўшаш аризасини ёзишга қарор қилдим. Бу қарорга келишим жуда оғир бўлди. Мен ўз юртимни, ўз шаҳримни ва футболда ўтган йилларимда мен билан бирга бўлган барчани яхши кўраман. Мени футболчи бўлиб етишишимда Бухоронинг ўрни катта. Шу ерда улғайдим, футбол сабаб бошқа юртларда ҳам тўп тепдим. Орзу қилардимки, бир кун келиб шу жамоада мураббий бўлишни. Мана орзуларим амалга ошиб икки йил жамоани бошқардим. Шу икки йилда Бухоро учун юракдан меҳнат қилдик. Жамоа ҳар икки мавсумда чемпионат етакчиларига қарши муносиб рақобат кўрсата олди. Бугунги қароримни барча тўғри тушунади деган, умиддаман. Бухоро ҳамиша қалбимда яшайди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман", - дейди Улуғбек Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
01/12/2018 18:18
Бакоевни Умид Ахмаджонов синдирди,хеч нимадан хеч нима йук ярим миллиард сумга жаримага тортди.