Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

 

Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашиб,журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Биз рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. “Навбаҳор” Суперлигада медадлар учун курашмоқда, жамоа таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар бор. Шунга қарамай, менимча, мезбонларнинг айрим вазиятлардаги устунликларини инобатга олмаса, ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашувнинг илк дақиқаларида урган голимиз инобатга олинмади. Ўша вазият бўйича бирор нарса дейиш қийин. Кейин биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида бурчак зарбасидан сўнг, мезбонлар гол уришди. Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар ярата олдик. Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди ва бунинг учун уларга ўз минатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”ни эса бугунги ғалаба билан табриклаб, жамоага кейинги босқич ўйинларида омад ёр бўлишини тилайман.

“Бухоро”нинг олдига жорий мавсумда клуб раҳбарияти томонидан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Буни амалга ошириш йўлида ҳаракат қиляпмиз. Умуман олганда, Про лигада 4 та жамоа Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда ҳамда мазкур лиганинг 2-давра ўйинлари қизиқарли кечади, деб ўйлайман, - деди Улуғбек Бақоев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!