Улуғбек Бақоев "Остона" клубида нималарни ўрганди?
«Мавсум-2019»да ўзини ҳар томонлама кўрсата олган мураббий Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна» билан тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда чинакамига чемпионатнинг кашфиёти бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. Яқинда эса ушбу мутахассис Қозоғистоннинг «Остона» клубида бўлиб қайтди.
- Эшитишимча, мавсум тугаганидан сўнг Қозоғистонга бориб, «Остона» клубида тажрибангизни ошириш мақсадида амалиёт ўтагансиз. Шу гаплар ростми?
- «Про» лицензиясига эга бўлиш учун мутахассиснинг хорижда амалиёт ўташи жуда зарур. Шунинг учун ҳам Қозоғистонга боришимга тўғри келди. Қолаверса, футболчилик фаолиятимнинг анча қисмини қозоқ чемпионатида ўтказганим боис у ерда танишларим кўп. Шундан келиб чиққан ҳолда у ердаги дўстларимга мурожаат қилдим. Ўз навбатида Қозоғистондаги дўстларим бир қанча вариантларни таклиф қилишди ва бемалол у ерга боришим мумкинлигини айтишди. «Остона»нинг Европа Лигаси доирасида «АЗ Алкмар»га қарши ўйинини стадионда кузатдим. «Остона»да беш кун қолиб, у ерда ишлар қандай йўлга қўйилганини, инфратузилмани кузатдим. Асосийси, ўша жойдаги қисқа муддатли амалиётдан ҳар томонлама кўнглим тўлди.
Тез орада sports.uz сайтида Улуғбек Бақоев билан уюштирилган катта суҳбатни ўқишингиз мумкин. Унда мавсум ҳақидаги таассуротлари, жамоасининг иштироки, клубдаги тақдири ва яна бошқа масалалар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шундай экан, сайтимиздан узоқлашманг!
Фикрлар