Улуғбек Бақоев: Қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбориш аламли бўлди
Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув ҳар иккала жамоанинг ҳужумлари остида ўтди. Биз ҳам «Бунёдкор» ҳам навбати билан ҳужумлар уюштирди. Қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбориш албатта алам қилади. Лекин бу - футбол! Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бугунги ўйинда қўллаб-қувватлаб тургани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман! «Бунёдкор»га кейин баҳсларда омад тилайман", - деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди "Бунёдкор" матбуот хизмати.
Фикрлар