Улуғбек Рашитов ғалабани кимга бағишлаганини айтди
Бундан бироз аввал Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ушбу ғалабасини амакисининг хотирасига бағишлаганини айтди.
“Мен ушбу ғалабамни биз Токиога келган пайтда вафот этган марҳум амакимга бағишлайман.
Биз Токиога 10 санада келдик, кейин эса мен амакимнинг 68 ёшида вафот этгани ҳақида эшитдим. Шундан сўнг ўзимга ўзим буни унинг хотираси учун қилишга ваъда бердим”, - деди Улуғбек Рашитов.
Фикрлар