Улуғбек Рашитов йилнинг энг яхшилари қаторида

Улуғбек Рашитов 2024 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди.

Таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов жорий йил жаҳон миқёсида йилнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди. Соврин спортчимизга Гонконгда ўтаётган пумсе бўйича жаҳон чемпионати арафасида топширилди.

Ушбу номинация ғолиби бутун дунё бўйича овоз бериш йўли билан аниқланди. Қувонарлиси, бу ўзбек таэквондочиларининг жаҳон миқёсида илк бор мана шундай нуфузли совринни қўлга киритиши бўлди. Боиси, шу пайтгача ҳеч бир ҳамюртимиз Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан бундай эътирофга сазовор бўлмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!