Улуғбек Рўзимов хотирасига бағишланган ўйинда "Пахтакор" Ўзбекистон термаси билан куч синашди


"Пахтакор" стадионида "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаларининг марҳум ҳимоячиси Улуғбек Рўзимов хотирасига бағишланган учрашув ўтказилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўйинда турли йилларда "Пахтакор" ва миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчилар таклиф этилди. Шунингдек, бир қатор футбол фахрийлари ва Улуғбек Рўзимовнинг оила аъзолари беллашувга ташриф буюришди.

Беллашув мобайнида мухлислар ўзбек футболининг собиқ юлдузлари ҳаракатларидан баҳра олиш имконига эга бўлишди. Учрашув 6:4 ҳисобида "Пахтакор" фахрийлари ғалабаси билан тугади. Танаффус пайтида Улуғбек Рўзимов қўл остида шуғулланган "Пахтакор" футбол академиясининг 2005 йил тарбияланувчилари Болгарияда шу йилнинг апрель ойида ўтказилган халқаро турнирдаги медаллар ва кубок билан футбол фахрийлари томонидан тақдирланишди.

"Пахтакор" - Ўзбекистон терма жамоаси - 6:4

Ҳакам: Шуҳрат Пўлатов.

Голлар: Ирисметов 3, Раҳмонқулов, Ж.Абдураимов, Жалолов - А.Абдураимов 2, Хвостунов, Ш.Мақсудов.

"Пахтакор": Равшан Ражабов, Олег Нестеров, Рустам Қурбонбоев, Абдумажид Тоиров, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Равшан Бозоров, Леонид Кошелев, Станислав Кудряшов, Жаъфар Ирисметов, Нўъмон Нурматов, Саъдилла Жалолов, Санжар Мақсудов, Шуҳрат Раҳмонқулов.

Ўзбекистон терма жамоаси: Алексей Рошин, Андрей Фёдоров, Абдусамад Дўрмонов, Рустам Дўрмонов, Февзи Давлетов, Александр Хвостунов, Азамат Абдураимов, Мурод Алиев, Шуҳрат Мақсудов, Ғайрат Одилов, Маҳмуд Собиров, Ёрқин Назаров.

Ссылка на рус. версию...........

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!