Умар Нурмагомедов ҳам, Шон О'Мэлли ҳам октагонга қайтмоқда
Хабарингиз бор, 25 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 324" турнири бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эътиборлиси, ушбу оқшомда россиялик ММА устаси Умар Нурмагомедов ва Бразилия вакили Дейвисон Фигейреду ўзаро кураш олиб боради. Кечанинг яна бир жангида эса ўта енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Шон О'Мэлли хитойлик Сонг Ядонгга қарши октагонга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирнинг марказий тўқнашувида Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилиши белгиланган.



Фикрлар