Умар Нурмагомедов: “Ислом Махачев ҳар бир жангга бир нечта режа билан чиқади”

  • 18 октября, 21:55
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россиялик Умар Нурмагомедов ватандоши Ислом Махачевнинг айни дамдаги ҳолати ва Жек Делла Маддаленага қарши жангга тайёргарлиги ҳақида гапирди.

Tecno

“Ислом ажойиб формада. У жуда ақлли жангчи. Мен уни узоқ вақтдан бери биламан — у ҳеч қачон жангга битта режа билан чиқмайди. Унда ҳар доим А, Б, В ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ вариантлар бўлади. Агар бир усул ишламаса, дарҳол бошқасини қўллайди. У ҳар қандай ҳолатга тайёр. Шунингдек, Махачев ажойиб дўст ва биродар ҳамдир. Мен ишонаман, у Маддаленани мағлуб этиб, камарни қўлга киритади”, — деди Умар "ММА Junkie" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом (27-1) 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида Жек Маддалена(18-2)га қарши октагонга кўтарилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию