
Умар Нурмагомедов Марио Баутистага қарши жанг олдидан мухлисларга мурожаат қилди
Россиялик ММА устаси Умар Нурмагомедов 25 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган "UFC 321" турнирида америкалик Марио Баутистага қарши жанг олдидан мухлисларга мурожаат қилди.
“Мухлислар бу тўқнашувни, албатта, кўришлари керак, чунки иккита юқори даражадаги "панчер" жангчи ким кучлироқ эканини аниқлайди. Сиз бўлажак баҳсда янги Умарни кўрасиз”, - деди россиялик спортчи.
Маълумот учун, Умар Нурмагомедов профессионал ММА да ҳозирга қадар 19 та жанг ўтказиб, 18 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Баутиста эса 18 та баҳснинг 16 тасида ғалаба қозонган ва 2 тасида мағлубият аламини таътиб кўради.
Комментарии