
Умар Нурмагомедов: "Мени бургут, Хабибни эса кекса бургут дейишингиз мумкин"
UFC жангчиси Умар Нурмагомедов акаси Хабиб Нурмагомедовнинг лақаби билан октагонда эълон қилинишини хоҳламоқда.
“Хабибни бургут дейишади, шундай эмасми? У менинг катта акам. Мен ёшроқман, мени “ёш бургут” дейишади, лекин бу ёшда эмас, камина янги авлод. Иккаламизни ҳам бургутлар деб аташ мумкин. Мени бургут, Хабибни эса кекса бургут дейишингиз мумкин. 19 январь кунги турнирдан сўнг шундай эълон қила оласиз” — деди Нурмагомедов мураббийи Хавьер Мендезнинг ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни бўлиб ўтадиган "UFC 311" турнирида Умар (18-0) амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили (18-4) билан жанг қилади.
Фикрлар