Умар Нурмагомедов:" Мераб Двалашвилига қарши жангни қабул қилдим"

  • 28 март, 2023, 12:52
  • 0
  • MMA

Нурмагомедовлар сулоласининг яна бир истеъдодли вакили Умар Нурмагомедов ўзининг Мераб Двалашвилига қарши жанги ҳақида гапирди.

"UFC менга 13 май куни Двалашвилига қарши кечанинг асосий жангини таклиф этди. Буни қабул қилдим. Жароҳат олганлиги сабабли унга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. У билан октагонга июнь ёки июлда чиқишни кутяпман". 

Маълумот учун, Умар Нурмагомедов фаолияти мобайнида 16 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!