Умар Нурмагомедов: "Танқид ёки шикоятлар орқали титул жангига етиб бориш мақсадим йўқ"
UFC жангчиси Умар Нурмагомедов келажакда промоушенда чемпион бўлишига шубҳа қилмаяпти.
"Танқид ёки шикоятлар орқали титул жангига етиб бориш мақсадим йўқ. Мен рақобат ва ҳар бир жангда ғалаба қозонишни истайман... Қандай бўлмасин, мен камар учун курашаман; мен ўша эшикни тақиллатяпман. Ҳозир эса кимга қарши октагонга чиқишим муҳим эмас, ҳатто чемпион бўлганимда ҳам рақиб танламайман", – деди Нурмагомедов "Gorilla Fighting" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов 25 январь куни "UFC 325" турнирида бразилиялик Дейвисон Фигейредуга қарши октагонга кўтарилади.



Фикрлар