Умар Нурмагомедов: “Хабиб оғир сафардан тунда уйга қайтган бўлса ҳам, кийимини алмаштириб югуришга чиқарди"

  • 27 октября, 14:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россиялик ММА устаси Умар Нурмагомедов UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедовнинг ҳақида гапирди.

Tecno

“Хабиб оғир сафардан тунда уйга қайтган бўлса ҳам, кийимини алмаштириб югуришга чиқарди. Агар кун давомида ҳеч бўлмаганда битта машғулот ўтказа олмаса, у тунда лапага зарба бериб машқ қиларди. У ўзини бутунлай ишига бағишлаган эди. Очиғини айтсам, биз бундай эмасмиз. Хабиб машғулотларга нисбатан ҳақиқий мухлис эди. У руҳий жиҳатдан анча кучли", — деди Умар "UFC 321" турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов "UFC 321" турнирида Марио Баутистани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию