Умар Нурмагомедовни 3 йилга Францияга юборинг ва у ҳақда унутинг!
Javohir Malikov
Сирил Ганнинг бош мураббийи кутилмаган натижа юзасидан ўз фикрини билдирди
Вақтинчалик UFC чемпиони Сирил Ганнинг бош мураббийи Фернанд Лопес Шанхайдаги турнирда қайд этилган кутилмаган натижа юзасидан ўз фикрини билдирди.
"Умар мураббийи Хабиб билан уч йилга Францияга келсин, шунда у мағлуб этиб бўлмайдиган жангчига айланади. Агар Умарнинг зарба техникаси жуда юқори даражага чиқишини истасангиз, уни уч йилга Францияга юборинг ва у ҳақда унутинг", — деб ёзди Лопес ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, "UFC Fight Night 286" турнирида Умар Нурмагомедов илк бор муддатидан олдин енгилди. Уни маҳаллий юлдуз Сон Ядонг иккинчи раундда нокаутга учратди.

Изоҳлар (0)