Умар Нурмагомедовнинг фаолиятидаги энг қийин жанг қайси эди?
Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмагомедов фаолиятидаги энг қийин жанг ҳақда гапирди.
“Агар Двалишвили осон "ўлжа", десам, беадаблик бўлади. Бундай деб ўйламайман. У яхши жангчи. Аммо мен учун энг қийин рақиб – Кори Сэндхаген бўлган. Бу баҳс ҳаётимдаги энг оғири эди" — дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie" UFC матбуот хизматига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, Умар ўтган йилнинг август ойида америкалик Кори Сэндхаген билан учрашган ва уни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.
Фикрлар