Chery Arrizo 6 Pro

Умид Аҳмаджонов Бангкокка жўнаб кетди

2-3 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё олимпия кенгаши (ООК)нинг 38-бош ассамблеяси бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Икки кун давом этадиган бош ассамблея кун тартибидан турли масалалар ўрин олган. Унда Жакартада бўлиб ўтган 2018 йилги ёзги Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси томонидан тайёрланган якуний ҳисобот тақдим этилади. Бундан ташқари, Токио 2020 ёзги Олимпия ўйинлари, Пекин 2022 қишки Олимпиадаси тақдимоти ҳам намойиш этилади. “Олимпия бирдамлиги” лойиҳаси бўйича янгиликлар маълум қилинади. Шунингдек, бош ассамблея йиғилишида 2019-2022 йиллар учун ООК раҳбарияти, ижроия қўмитаси ва доимий комиссияларининг янги таркиби ҳам сайланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!