Умид Аҳмаджонов: ОФК президенти билан учрашувдан мамнунмиз

  • 6 декабря, 2017, 16:29
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 3 декабрь куни расмий ташриф билан юртимизга ташриф буюрди ва ЎФФнинг янги президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашувди.  

Tecno

Ташриф чоғида ОФК президенти 4 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалини стадиондан томоша қилди ва “Локомотив”га кубокни топширди.

Шундан сўнг ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ОФК расмий сайтига қисқача интервью берди.  

- Осиё Футбол Конфедерацияси президенти билан учрашувдан мамнунмиз. Тошкентда ОФК президентини қабул қилиш катта шараф ва унинг иштироки бизга катта ёрдам беради.

Осия Футбол Конфедерацияси президенти бизнинг таклифимизни қабул қилгани, у билан мулоқот қилиш ва келажакдаги режамизни бўлишиш имкониятини қўлга киритганимиз ажойиб.

Энди кўп нарса ўзгаради ва келгусида бундан ҳам яхши ишларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз, - дейди ЎФФ президенти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию