Умид Аҳмаджонов Осиёнинг йил футболчиси аниқланадиган маросимда иштирок этади
Ads

Хабарингиз бор, 29 ноябр куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган  AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган мазкур тақдирлаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

ЎФФ президенти Тайландда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК президенти шайх Салмон бин Халифа билан учрашади ва ўзбек футболи равнақи йўлидаги чора-тадбирлар бўйича муҳокамалар ўтказади.

ОФК президенти Бангкокдаги маросимдан сўнг юртимизга ташриф буюради. Аввал хабар берилганидек, у 4 декабр куни "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасидаги Кубок финалини бевосита стадиондан кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ву Лей (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Умар Абдулраҳмон (“Ал-Айн”, БАА) ва суриялик Умар Ҳарбин (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони ) даъвогарлик қилмоқда.

Энг яхши аёл футболчи бўлишга номзодлар орасида эса австралиялик Саманта Керр, шимолий кореялик Сунг Хянг-Сим ва япониялик Саки Кумагилар ўрин эгаллашган.

Минбар

Барча блоглар