Унаи Эмери: "Генгам"га қарши учрашувда Неймарнинг иштирок этиш ёки этмаслигини бугун ҳал қиламиз

ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг янги аъзоси Неймар эртага чемпионатнинг 2-турида “Генгам”га қарши майдонга туша оладими ёки йўқлигига ойдинлик киритиб ўтди.

“Неймар бизнинг техник ва тактик машғулотларимизда яхши қатнашди. У тайёр. У навбатдаги баҳс қайдномасига киритилиши ва майдонга тушиши мумкин.

Биз уни майдонга тушишини истаймиз, бундан ўйинчи бизга керак. Бугун бизда яна машғулотлар бўлади ва айнан шундан сўнг мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб унинг учрашувни асосий таркибда бошлаш ёки бошламаслигига аниқлик киритамиз.

Менимча у дастлабки дақиқаларданоқ ўйнашга тайёр. Айни дамда Неймар яхши формада”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Генгам” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!