Унаи Эмери: Жамоавий ўйинни ривожлантиришимиз керак
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча бўлиб ўтган “Андерлехт”га қарши баҳсдан сўнг ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Мени футболчиларимнинг кўрсатган индивидуал ҳаракатларидан кўнглим тўлди, бироқ, биз барибир жамоавий ўйинни ривожлантиришимиз керак. Чунки, ҳал қилувчи ўйинларда майда камчиликлар барчасини ҳал қилади.

Биринчи бўлимда асосан тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб туришга ҳаракат қилдик, иккинчи бўлимда эса жамоам ўйин тизгинини тўлиқ ўз қўлига олди. Биз ўйинни ажойиб бошлади ва 3-дақиқадаёқ гол уришга эришдик. Аммо, шундан кейин бироз хотиржамликка берилдик”, - дейди Унаи Эмери.

Эслатиб ўтамиз, парижликлар кеча сафарда “Андерлехт”ни 4:0 ҳисобида таслим этишди.

Минбар

Барча блоглар