Унаи Эмери: Менга “Челси”дан айнан шу форвардни олиб беринг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери Лондоннинг “Челси»”клуби ҳужумчиси Николас Жексонни трансфер қилишни қатъий талаб қилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг X ижтимоий тармоғида ёзишича, бирмингемликлар сенегаллик футболчи ва унинг вакиллари билан шахсий шартнома шартлари бўйича деярли келишиб бўлишган.

Эмери “Астон Вилла” мутасаддилари “Челси” раҳбарияти билан ҳужумчи трансфери бўйича расмий музокараларни бошлашини хоҳламоқда. Форвард учун 70 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёрлар.

Жексон ўтган мавсумни “Бавария”да ижара асосида ўтказди. Ҳужумчи барча мусобақаларда 34 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.

Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!