Унаи Эмери: Ўзил билан муносабатларимиз жуда яхши

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа ярим ҳимоячиси Месут Ўзил билан ўрталаридаги муносабати ҳақида гапириб ўтди.

“Менинг Месут билан муносабатларим жуда яхши. Мен у ўзини янада яхшироқ кўрсатиши учун ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ўзил ҳам қолган футболчилар каби машғулотларда яхши шуғулланади, берилган топшириқларни бажаради. Мен унинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман”, - дейди испаниялик мутахассис.